UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  0 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  0 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  1 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  2 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  2 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  9 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  5 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3

ЎФФнинг йил якунларига бағишланган маросими якунланди Янгиликлар

ЎФФнинг йил якунларига бағишланган маросими якунланди

Бугун, 23 декабрь куни ЎФФ 2013 йилги энг яхшиларни тақдирлаш маросимини ўтказди.
Ушбу саҳифа орқали маросимнинг энг асосий ва қайноқ янгиликларни билиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ

Тадбир соат 18:10 да бошланди. Унга Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам етиб келган.

Олган маълумотларимизга кўра йилнинг энг яхши футболчиси номига уч нафар футболчи бош даъвогар бўлиб турибди. Булар Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Жамшид Искандеров. Фаворит албатта Денисов.

Айни пайтда мусиқий чиқишлар давом этмоқда. "Зарб садоси" доира ансамбли, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова чиқиш қилишди.

"Зарафшон" кино-концерт залига Денисов, Аҳмедов ва Искандеровнинг катта баннерлари илинган. Ташқарида эса иккита "Малибу" автомашиналари ўз эгаларини кутмоқда. Норасмий маълумотларга кўра бу "тойчоқлар" Аҳмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиевга.

Бошловчилар Нилуфар Сотиболдиева ва Даврон Кабулов тадбирнинг расмий қисмини очиб беришди. Катта экранда Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларидан лавҳалар намойиш этилди.

Навбат ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга берилди: "ЎФФ ўтган йиллар ичида пойдеворга эга бўлди. Энди терма жамоалардан натижа талаб қиладиган вақт етди. Бунга сизларнинг кучингиз етади. Янги йилда барчангизга сихат-саломатлик тилайман".

2013 йил кузида БААда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тақдирланмоқда. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги ўсмирларимиз ўша мундиалнинг 1/8 финалида Гондурасга мағлуб бўлганди. Ўсмирларимизни тақдирлаш Сардор Рахматуллаев ва Ахбор Имомхўжаевга топширилди. Тахмин қилинганидек терма жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиев "Малибу" автомашинаси билан тақдирланди. Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчиларга эса катта миқдордаги пул мукофотлари топширилди.

Туркия мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финалига қадар етиб борган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ҳам пул мукофоти билан тақдирланди. Аҳмаджон Мусаевга "Малибу" совға қилинди.

Саҳнада Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов. Йиғилганларни ўзининг қўшилари билан хурсанд қилмоқда.

"Йилнинг энг яхши ёш футболчилари" - Жамшид Болтабоев, Акобир Тўраев ва Иззатилла Абдуллаев. Бу футболчиларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмлик чеклар топширилди.
 
"Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи": Дилшод Нуралиев. Мураббийга эса 3 миллион сўмлик чек тақдим этилди.

Саҳнада Гулсанам Мамазоитова. Мусиқий танаффус.

Энди Ўзбекистон футболи йўлида меҳнат қилаётганларга ЎФФнинг кўкрак нишони топширилади. Нишон олган рўйхати: Анваржон Ёқубов, Николай Любарцев, Искандар Фозилов, Розиқ Турғунов, Дмитрий Шелочков, Виктор Вишницкий, Валерий Лёткин, Элмар Аминов, Ахбор Имомхўжаев, Илҳом Устахонов, Шамил Яфаров, Шухрат Сайфуллаев, Тўра Қўлдошев, Рамил Илясов, Шамил Ярулин, Валерий Бородавкин.

"Fair Play" соврини Тошкентнинг "Локомотив" клубига топширилди. Совринни клуб бош мураббийи Ҳаким Фузайлов қабул қилиб олди. Маъулмот учун, "темирйўлчилар" 2013 йилги мавсумда умуман қизил карточка олишмаган ягона жамоа бўлишди.

Саҳнада "Миллион" жамоаси. Собиқ ҚВЗчилар йиғилганларни кулдиришмоқда.

Энди эстрада юлдузи Шохруххон ўз қўшиқларини куйлаб тадбирга завқ бағишламоқда.

"Йилнинг энг яхши ҳаками" соврини Равшан Эрматовга топширилди. Таъкидлаш лозимки, Эрматов кетма-кет 8-йил бундай совринга эга чиқди.

"Йилнинг энг яхши тўпурари" соврини кутилганидек "Бунёдкор" ҳужумчиси Олександр Пишурга насиб этди.

Мусиқий танаффус. Навбат Манзурага.

"Йилнинг энг яхши матбуот хизмати" соврини Қаршининг "Насаф" клубига топширилди. ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов клуб матбуот хизмати бошлиғи Азизжон Нурийга совринни топширди. 

"Йилнинг энг фойдали футболчиси" соврини ҳам Қаршига кетди. "Насаф"нинг ҳақиқий етакчиси Артур Геворкян тақдирланди.
 
"Йилнинг энг яхши мураббийи" соврини Рўзиқул Бердиевга ЎФФ президенти Мираброр Усмонов томонидан топширилди. Рўзиқул Бердиев бошчилигида "Насаф" 2013 йил Ўзбекистон миллий чемпионатида бронза медалларига эга чиқди, бундан ташқари "аждарлар" Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб келишди.

"Йилнинг энг яхши футболчиси" соврини кутилганидек Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисовга насиб этди. "Ўзбекистондан эканлигимдан фахрланаман. Билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан", - дейди Денисов.

Мусиқий танаффус. Улуғбек Рахматулаев ва Шахзода ўз қўшиқлари билан йиғилганларга завқ бағишлашди.

Шу тариқа ЎФФнинг 2013 йилги лауреатларни тақдирлаш маросими якунланди. 2014 йил барчамизга омад олиб келсин!


Нодирхўжа Юлдашев ва Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика