UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  1 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  16 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  3 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  10 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  9 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   1

ЎФФ ҳузуридаги Мураббийлар Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди Янгиликлар

ЎФФ ҳузуридаги Мураббийлар Кенгашининг янги таркиби тасдиқланди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, «Пахтакор» ФКнинг биринчи вице-президенти Самвел Бабаян ва «Локомотив» ФК бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ЎФФ ҳузуридаги Мураббийлар кенгашининг аъзолигига тасдиқланди.
ЎФФнинг Сайлов-ҳисобот конференциясида янги раҳбариятнинг янги муддатга сайланиши муносабати билан ЎФФ ҳузуридаги Мураббийлар Кенгашининг янги таркиби ҳам тасдиқланди.

Кенгаш таркибида янги аъзолардан ташқари Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, марказ директори ўринбосари профессор Рустам Акрамов, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси директори Фарҳод Магометов ва «Правда Востока» газетасининг мухбири Темур Низаев ҳам бор.

ЎФФ Ҳузуридаги Мураббийлар кенгашининг асосий вазифаси терма жамоаларга даҳлдор масалаларни кенг ва очиқ даврада муҳокама қилиб, бу борада тегишли чора-тадбирлар белгилаш ва Ижроия Қўмита ёки Ижроия Қўмита Бюросига Қарор қабул қилиши учун тавсиялар беришдан иборатдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика