UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

ЎФА тотализаторда иштирок этган шахсларни жазолади Янгиликлар

ЎФА тотализаторда иштирок этган шахсларни жазолади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси олдида турган асосий вазифалардан бири футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатларга қарши кескин кураш олиб бориш.

Шу мақсадда фаолият олиб бораётган Этика қўмитаси яна бир ҳолатни аниқлади ва жазо белгилади.

Унга кўра, "Оқ-тепа" клубининг собиқ бош мураббийи Ярослав Крушельницкий 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди. 2019 йил 12 июнь куни ўтказилган "Оқ-тепа" ва "Ифтихор" футбол клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашувида Крушельницкий мураббий бўла туриб тотализатор ўйнига аралашгани маълум бўлди. Жазо тайинлашда Ярослав Крушельницкийнинг ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлигини инобатга олинди.

Ўша учрашувда "Ифтихор" клуби шарафини ҳимоя қилган, ҳозирда эса "Қизилқум" жамоасида фаолият олиб бораётган Нодир Камолов ҳам тотализатор ўйини иштирокчисига айлангани аниқланди. Камолов ҳам ўз айбини тўлиқ тан олиб, қаттиқ пушаймонлигини билдирганлиги учун Қўмита томонидан ЎФА интизом кодексининг тегишли бандига асосан олти ой муддатга муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди.

ЎФА Этика Қўмитаси футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчиларни профессионаллик, тартиб-интизом ва ҳалоллик қоидаларига риоя қилган ҳолда ишлашга чақиради.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика