ЎФА ЎзФҲМ олдидаги қарзларини қачон тўлайди?

Narzulla Saydullayev
17 дек 2024, 15:57
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда футбол мавсуми якунига етди.

Барча жамоалар каби ҳакамларимиз ҳам оғир мавсумдан кейин таътилга чиқишди. Аммо таътилга чиққан ҳакамлар охирги икки ой учун ишлаб топган пулларини ҳамон ололмай келишмоқда. Бизга айрим ҳакамлар шу масалада мурожаат қилди ва пулларини ололмаётганини маълум қилди.

Вазиятни ўрганиш учун ЎзФҲМ билан боғландик ва қуйидагича жавоб олдик:

"ЎзФҲМ иккита ташкилот томонидан молиялаштирилади: ПФЛ ва ЎФА. ПФЛ бизнинг сметамизнинг 80 фоизини қоплаб беради, ЎФА эса 20 фоизини. Айни пайтга келиб 80 фоизлик смета тўлиқ бажарилган, 20 фоизликнинг ярми ёпилган. Қолган ярми бўйича эса ЎФА билан иш олиб борилмоқда. Ҳакамларимиз ва Марказ ходимлари икки ойлик маошини олмаган. Умид қиламизки, бу масала тез орада ижобий ҳал этилади", - деди ЎзФҲМ вакили.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia