

Турклар қишда Одил Рамини сотиб юборишга ҳаракат қилишди, аммо футболчига даъвогар топилмади. 34 ёшли ҳимоячи Францияга қайтишни хоҳламоқда, шунинг учун у "Фенербахче" раҳбариятидан орадаги битимни муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Рами фаолияти давомида "Лилль", "Валенсия", "Милан", "Севилья" ва "Марсель" клубларида ҳам ўйнаган, 2010-2018 йилларда Франция терма жамоасига жалб қилинган ва Россиядаги мундиал ғолибига айланган эди.




