ОЧЛ. Сервер Жепаровнинг клуби ОФКга шикоят қилди

Xayrulla Xoliqov
8 мар 2018, 08:22
Ҳамюртимиз Сервер Жепаров тўп сураётган Эроннинг "Истиқлол" клуби ОФКга малайзиялик ҳакам устидан шикоят хати ёзди.

Бунга сабаб ОЧЛ 3-тур доирасида ўтказилган "Ал Айн" - "Истиқлол" баҳсини бошқарган Моҳд Амирул Изваннинг теҳронликлар дарвозасига икки бор пенальти қўйгани бўлди.

Такрорий вазиятлар шуни кўрсатдики, бу ерда малайзиялик рефери хатога йўл қўйган. Учрашувда ғолиб аниқланмади, ўйин 2:2 ҳисобида якун топди. Мазкур баҳсда Сервер Жепаров ҳам иштирок этди. "Истиқлол" ғалаба қозона олмагач, клуб ОФКга расмий шикоят йўллади. Ҳозирча ташкилотнинг шикоятга нима деб жавоб бериши маълум эмас.

ОЧЛ 3-тур якунларига кўра, "Истиқлол" 5 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилишда давом этмоқда. "Ал Айн" эса 3 очко билан учинчи ўринда боряпти. 12 март куни ушбу жамоалар Теҳрондаги "Озоди" стадионида баҳс олиб боришади.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: persianfootball.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›