ОЧЛ-2019. "Локомотив" иштирокидаги ўйинга мухлислар киритилмайди

Narzulla Saydullayev
16 янв 2019
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Локомотив" Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига қарши ўйнайди.

"Ал Иттиҳод" ОЧЛ доирасида уйдаги икки учрашувни мухлисларсиз ўтказади. Шу жумладан "Локомотив"га қарши ўйинни ҳам", - деб ёзади клуб маркетинг бўлими вакили Маъмур Мамадалиев твиттердаги ўз саҳифасида.

"Ал Иттиҳод" "Локомотив"ни 3-турда ўз майдонида қабул қилади. Мазкур баҳс 9 апрель куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia