

Бир миллион 300 мингдан ортиқ мухлис иштирок этган сўровнома якунларига кўра, "Китчии" клуби футболчиси Ченг Чин Лунг томонидан киритилган гол мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди.
20 ёшли ҳужумчи ўз голини ОЧЛ гуруҳ босқичида "Кашива Рейсол" дарвозасига киритганди. Маълумки, "Китчии" Гонконг клуби ҳисобланади. Энг чиройли гол муаллифи бўлишга даъвогарлар орасида "Локомотиив" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ҳам бор эди. Бироқ унинг "Ал Ваҳда" дарвозасига киритган тўпи 945та овоз тўплади.
Ченг Чин Лунг эса 707,476та овоз йиғди. Аммо урилган голларга қараб Алибоевники анча чиройли эканини кўриш мумкин. Бу борада иккинчи ўрин "Персеполис" вакили Аҳмад Нуруллоҳига насиб этди. У 490,273та овоз тўплади.





