ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди

Khoja
30 окт 2025
"Андижон" жамоамиз қатнашаётган ОЧЛ 2 нинг Б гуруҳида 29 октябрь куни битта учрашув бўлиб ўтди.

Баҳрайнда "Ал Ҳалдия" Қатарнинг "Ал Аҳли" жамоасини қабул қилди. 

Гап шундаки, Б гуруҳида 3-тур ортда қолган ва олдинда 4-тур баҳслари кутмоқда. Бироқ "Ал Ал Ҳалдия" - "Ал Аҳли" учрашуви 5-тур доирасида ўтказилди. Ушбу беллашувнинг барвақт ўтишига сабаб шуки, Баҳрайн терма жамоасининг Араб Кубоги саралашида қатнашиши инобатга олиниб, тақвим эълон қилинганида ҳам ушбу ўйин 29-октябрга белгиланган. "Андижон" эса 5-турни 26-ноябрь куни "Бобур арена"да Туркманистоннинг "Аркадаг" клубига қарши ўтказади.

29 октябрь. "Ал Ҳалдия" - "Ал Аҳли" -1:2 (0:0). 

Голлар: Дрис Феттоуҳи, 65 - 0:1. Муҳаммад Ал Ромайҳи, 74 - 1:1. Секоу Янсан, 90 - 1:2.



Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Аҳли"нинг очколар сони 6 тага етди ва улар айни вақтда турнир жадвалини бошқариб туришибди. "Ал Ҳалдия"нинг ҳисобида эса 5 та очко бор. "Андижон" айни вақтда 3 очкога эга.


KhojaMuallif
Manba: @andijonpfc