Облак Словения терма жамоаси лагерини тарк этди

Aziz Tukhtamuradov
25 мар 2018, 20:00
Словения терма жамоаси дарвозабони Ян Облак терма жамоа сафини тарк этди.

Дарвозабон Австрияга қарши бўлиб ўтган ўйинда кичик жароҳат олди. Шу сабабли, Словения терма жамоаси мураббийлар штаби унинг соғлиғи билан таваккал қилишни истамади ва уни Белорусга қарши ўтказиладиган ўйин учун қайдномага киритмади. Эртага Облак тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг "Атлетико" посбонининг қачон сафга қайтиши маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca