Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди
23 дек 2025 08:55
Янгиликлар
Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди
Туркия Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" ҳамда "Газиантеп" ўртасидаги баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нури Шаҳин Элдор Шомуродовнинг ўйинига юқори баҳо берди.
"Мен келгунимча Шомуродов асосан қанотда ўйнади. Келганимиздан бери уни марказда тез-тез ишлата бошладик. Ҳужумчиларнинг ўйинлари ҳар хил бўлади. Унинг ўйин ақл-заковати жуда юқори. Биз уни марказга кўчирдик ва унга кўпроқ эркинлик бердик.У биз учун жуда кўп нарсани енгиллаштирди. У анча маҳоратли футболчи", - деди Шаҳин.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов айни вақтда Туркия чемпионатида 12 та гол билан тўпурарлар пойгасини бошқариб бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар