

Мезбонлар сафида баҳсни тўлиқ ўтказган дарвозабон Мануэль Нойер мусобақада қаторасига 15 ўйинда ғалаба қозонган илк футболчига айланди. Кипер мазкур кўрсаткич бўйича “Ювентус” форварди Криштиану Роналду ҳамда жамоадоши Йозуа Киммихни (кетма-кет 14 ғалаба) ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар “А” гуруҳида 12 очко тўплаган ҳолда муддатидан олдин 1/8 босқич масаласини ҳал этди.



