Нойер Бундеслигадаги юбилей ўйинини ўтказди

Sherzod Nurmatov
27 май 2020, 00:18
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Дортмунднинг "Боруссия"си билан ўйинда Германия чемпионатидаги ўзининг 400-учрашувида қатнашди.

34 ёшли футболчи Бундеслигадаги 400-ўйинини ўтказди. Немис 2006/07 йилги мавсум Германияда дебют қилгандан буён ҳеч ким Бундеслигада ундан кўп ўйинда иштирок этмаган.

Нойердан ташқари, ҳозирги кунда фаолиятини давом эттираётган фақат иккита футболчи Бундеслигада 400 дан ортиқ ўйин ўтказган. Булар "Вердер"нинг 41 ёшли форварди Клаудио Писарро (487) ва "Униони" хавбеки Кристиан Гентнер (402).

Нойер Бундеслигада "Шальке" учун 156, "Бавария" учун эса 244 ўйинда қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Gracenote Live

Сўнгги янгиликлар

Барча ›