“Ноттингем Форест” жорий ёздаги 19-трансферига яқин

Eldor Akmurzayev
25 авг 2022
“Вильярреал” ҳимоячиси Серж Орье Англияга қайтмоқда. 29 ёшли ивуарлик кеча “Ноттингем Форест” базасида тиббий кўрикдан ўтган.

У эркин агент сифатида АПЛ дебютанти билан 1+1 кўринишида шартнома имзолайди.

Клуб қанот ҳимоясини кучайтириш ва жароҳатдаги Омар Ричардснинг ўрнини тўлдириш мақсадида Орьени ўз сафига қўшиб олмоқда.

Қайд этиш жоизки, “Ноттингем Форест” ёзги трансфер ойнасида 17 футболчи билан шартнома имзолади ва яна бирини ижарага олди.

Серж Орье якунланган мавсум Ла Лигада 19 баҳсда қатнашиб, битта голли пасни ўз ҳисобига ёздирди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail