
Узоқ вақт давомида Россиядаги ҳаётни ёритган журналист Эйстейн Богеннинг сўзларига кўра, аккредитация бериш билан шуғулланадиган матбуот-хизмати ходими унга, акрредитация мамлакат хавфсизлик хизмати томонидан қайтирб олинганини айтган.
"ФИФА тарихида бундай воқеа юз берган деб ўйламайман. Жаҳон чемпионатини ёритишга ҳаққи бўлган ОАВ турнирни ўтказадиган мезбон мамлакат томонидан аккредитациядан айрилди. Балки ўз эфирларида Россияни танқид қилмаганлар маросимни ёритишга таклиф қилинар" - дейди Боген.