

- Ўйин ҳақида...
- Қийин ўйин бўлди. Худога шукур, уч очко насиб қилди.
- "Хоразм" билан икки даврадаги ўйин ҳам машаққатли ўтди...
- Суперлигада осон ўйин қолмади. "Хоразм" тўп билан яхши муомала қилгани учун бироз қийинчилик яратди. Лекин имкониятлардан фойдала олдик.
- ОКМК охирги ўйинларда қимматли очколарни бой берди...
- Бунга аниқ сабаб келтириш қийин. Сабаблар кўп деб ўйлайман. Бу жараённи ортда қолдирдик. Кейинги беллашувларга эътибор қаратамиз.
- ОКМК 4-ўринга кўтарилди. Клуб етакчиларга қарши баҳсларга тайёрми?
- Биз етакчиларга қарши ёмон ўйин намойиш этмаганмиз. Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз.




