UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Нодир Элибоев: "Йигитларнинг барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Йигитларнинг барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз"

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2-тури доирасида Колумбия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг Нодир Элибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи турдаги омадсиз ўйиндан кейин жамоа иккинчи ўйинга жуда яхши тайёрлана олганининг сабаби нимада?
- Панма билан ўйиндан сўнг жуда хафа эдик, умуман кайфиятимиз йўқ эди. Лекин, мураббийларимиз ва рахбаримиз ўша ўйинни унутишимиз кераклигини, олдинда турган Колумбия ва Португалия билан ўйинларни ютсак чиқамиз деб бизни руҳлантиришди. Кейин бош мураббийимизнинг ўйиндан олдинги кўрсатмалари ва йигитлар билан келишиб шу баҳсни ютмасак бўлмайди деб ўйинга чиққанимиз саба бўлди деб ўйлайман.

- Бугун бутун ўйин давомида ҳисобда олдинда бўлишни кутганмидингиз?
- Мураббийимиз Мендез агар биринчи гол урсак, улар гол уриш учун шошила бошлайди ва биз уларни қарши ҳужумда ушлаймиз деб айтди.

- Ўйин охирларида бироз бўшашганга ўхшадилар?
- Биз ўйин охирида бўшашмадик. Агар аҳамият берган бўлсангиз ҳакамлар барибир мезбон жамоага бироз ёрдам қилди. Сўнгги иккита голда эса шунчаки уларни омади келди.

- Жаҳон чемпионатида 13 сония қолганда ғалабадан қуруқ қолиш... Бу нарса кейинги тур олдидан футзалчиларни руҳан синдириб қўймайдими?
- Бу натижа жуда ҳам алам қилди, лекин бизни йигитлар барчаси иродали, аҳир ўзбекмиз. Португалия билан баҳс биз учун финал ўйини бўлади.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика