UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16"Бухоро"га қарши тайёргарлик давом этади   1 14:03"Барселона" "Эйбар"га қарши баҳсда махсус футболкаларда майдонга тушди (фото)  12 13:50МЮ «Рома»нинг 21 ёшли футболчисини кузатмоқда  0 13:30Карикатура. ПСЖ болалар боғчасига айланди  11 13:17Тайёрлов гуруҳлари. “Машъал” жамоаси ёш футболчилари сафарда ғалаба билан қайтишди  0 13:08«Барселона» – «Эйбар». «Камп Ноу»га 2011 йилдан буён энг кам одам келди  13 13:05Карло Анчелотти: «Хамес ҳали тўлиқ тайёр эмас»  5 12:37ФИФА «Челси»дан гумон қилмоқда  4 12:20Паулиньо: «Дунёнинг энг кучли футболчиси билан бирга ўйнаш - ўзгача»  30 12:14Тохир «Интер» акцияларини сотмоқчи  9 11:57Olamsport: Истомин Ришар Гаскени мағлуб этди, Осиё ўйинларидаги медалларимиз ҳозирча 38 та ва бошқа хабарлар  2 11:53ПСЖ Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқа олмаса Эмери ишдан кетади  10 11:33"Пахтакор" ишқибозлари диққатига!  25 11:31Флорентино Перес - ажойиб президент ФОТО  16 11:15"Барселона" - "Эйбар". Футболчилар неча балл олишди?   13

29 июл 12:38
Янгиликлар

НИМАГА ЭРИШМОҚЧИМИЗ?

Аввало, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иордания тўсиғидан ўтиши ва омадимиз келса, Жанубий Америка қитъаси вакили билан бўлиб ўтадиган учрашувда муваффақият қозонишини барча-барчамиз истаяпмиз.

Лекин шу иш амалга ошмай қолса, «Қатар билан ўйиндан сўнг, биз ОАВ томонидан тазйиққа учрадик ва терма жамоа ҳамда унинг атрофидагилар иккига бўлиниб қолди», деган гапни эшитмаслигимиз учун фақат яхшилик ҳақида ўйлашимиз керак деб ўйлайман.

Мираброр Усмонов «Футбол шарҳи»да Миржалол Қосимов олдига терма жамоамизни ёшартириш вазифаси қўйилди деб айтди. Аммо ЖЧга чиқиш вазифаси қўйилмаган деб таъкидламади. Демак, қўлга киритилган 14 очко мақтаниш учун арзигулик натижа эмас, олдимизда Бразилияга чиқиш учун имконият йўқ эмас. Балки бу фантастикадир, аммо бор. Ҳозир кўпчилик Миржалол Қосимовни танқид қиляпти, агар омадимиз келиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб қолсак, нима бўлади? Фикримиз туб ўзгарадими? Келинг, шунинг учун барча-барча бир-бирига қўлини чўзсинда, ярашиб олсин. Улуғ кунларда сен-менга бориш яхши эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу билан мен на Қосимов томонида, на ОАВ томонидаман, аммо... 

Афсуски, сўнгги кунларда ОАВни «заказ»чига чиқариб қўйишди. Балки, журналистлар ичида виждонини сотганлар бордир, лекин мен билганлар ичида йўқ. Шунинг учун бўлиб ўтаётган воқеаларни кўра била туриб, ҳамкасбларимга нисбатан қилинаётган тухматлар аслида асоссиз эканлигини исботлаб кўрмоқчиман. Бу ерда Миржалол Қосимовни айбламайман. У кишини ҳаммамиз ўзбек футболининг афсоналаридан бири сифатида хурмат қиламиз. Шунчаки, Миржалол Қўшоқовичга ахборот етказувчи манбалар ҳамкасбларимга нисбатан яхши иш қилмаяптилар.

  • Куни кеча Хайрулла Холиқов Миржалол Қосимов билан учрашиб, ундан эксклюзив интервью олди. Унда ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевни журналистлар устида туриб, махсус акция уюштиргани ҳақида гап борган. Ишонинг, ундай эмас, баъзи ҳамкасбларимни пул олган деган фикрга келиш эса яхши эмас. «Стадион.уз» сайтини хурмат қилган ҳолда шуни айтаманки, улар айни пайтда футбол сайтлари ичида рейтинг бўйича «уфф.уз» ва биздан кейин учинчи ўринда турадилар. Агар Миржалол Қосимовни ёмон отлиққа чиқариш керак бўлганида, «заказ»чи аввало кўпроқ мухлис кирадиган сайтга мурожаат қилар эди. Кейин эътибор берган бўлсангиз, деярли ҳеч бир газетада бундай танқид чиқмади. Газеталарга ҳам «заказ» билан чиқилмаган. Акс ҳолда, менинг хабарим бўлар эди. 2 нафар киши билган гап, ҳеч қачон бир ерда узоқ ушланиб қолмайди. Агар орамизда шундай журналист борлигини билсак, ишонинг, биз уни ўзимиз сафимиздан чиқариб юборамиз. 

Мен ҳақимда Миржалол Қосимов қандай фикрда? Тўғриси, бу мен учун қизиқ эмас, агар киши ўз ишини виждонан бажрадиган бўлса, атрофдагиларни фикри ўз аҳамиятини йўқотади. Миржалол Қўшоқович, шу мақола орқали Сизга айтадиган гапим шуки, журналистлар ичида пулни деб Сизга қарши ҳеч ким чиқмади! ЖЧга жуда-жуда яқин турган эдик. Ҳаммадан кўра кўпроқ Сизга алам қилди, Гейнрих учун сўнгги имконият эди. Жепаровда ҳали бундай «шанс» яна бўладими ёки йўқми, ҳеч ким кафил эмас. Бу Ўзбекистон учун катта байрам эди. Шунинг учун ОАВ ва мухлисларга алам қилди! Ҳозирда ёмон отлиққа чиқиб қолган Шуҳрат Шокиржоновнинг ўша мақоласини ўқиган эдим. У киши Абрамов қайтсин демади. Шунчаки хориждан мураббий керак деди. У кишига ҳаммадан ҳам кўпроқ алам қилгани сабаб, яқин таниши Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ўйин натижасидан қон босими ошиб, эртаси куни бу дунё билан хайрлашди! Бу гапларни ёзишни менга ҳеч ким илтимос қилмади. Шунчаки воқелар ривожини кузатиб туриб, иш жиддий тус олаётганлиги, мухлис ва ОАВ иккига бўлиниб қолаётганлиги охир-оқибат биз учун қимматга тушиши мумкинлиги учун ёзяпман.

Энди бевосита «бойкот» масаласига келсам. Бундай бўлмаган-ку, ахир?! Ливан билан ўйингача «бойкот» қилинган ва ундан кейин ҳаммаси жойига тушиб кетди. Менимча, «бойкот» ҳақида Азиз Ҳайдаров аниқ ва тиниқ жавоб берди. Биз менсимаган Ливан аслида ёмон жамоа эмас эди. Голни биз урдик, ўша пайтда футболчиларнинг қувончини бир эсланг. Бу ўйинда ҳаммадан ҳам кўра Ал Самад ўз постини ажойиб тарзда қўриқлагани бўлди. Ёдингизда бўлса, бир қанча вазиятларда Ливан посбони ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олганди. Энг босиқ ўйинчимиз Одил Аҳмедовни бирон маротаба гол урганидан кейин бутун вужуди билан қувонганини қачон кўргансиз? Осиё Кубогида Қатар дарвозасига урган голидан кейинги ҳолати бундан мустасно. Ҳаттоки, Eвролигада урган голида ҳам бу даражада қувонмаган Одил, қувончидан Насимовни «еб» қўяй деди-ку! Балки Гейнрихнинг даври ўтгандир. Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейин икки футболчини кўзида ёш кўрдим, бири Гейнрих, иккинчиси Аҳмедов эди! «Қатар билан ўйиннинг биринчи бўлимида Гейнрих атайлаб гол урмади», деган гаплар фитнадан бошқа нарса эмас. Куни кеча бир танишимдан Одил атайлаб терма жамоа учун ўйнамаяпти деган гапни эшитдим ва бу ҳақда улар ўзларига яқин бўлган инсонларни ишонтириб юришган экан. Балки етар? Қачонгача мураббий, ОАВ ва футболчи ўртасида фисқу-фасод гапларни тарқатиш мумкин? 

Айни пайтда мен таклиф қилишим бўлган бир нарса шуки, Миржалол Қосимов ва ОАВ бир ерга тўпланишимиз ва очиқ мулоқот қилган ҳолда барча гина-қудратларга барҳам беришимиз керак! Лекин ҳақиқатдан ҳам орамиздан чиқиб кетиши керак бўлган журналист йўқ эмас! 

2011 йили Абрамов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманларидан бирида сайтимиз мутахассисни очиқчасига кескин танқид қилган эди. Натижада энди-энди ОАВ ичига кириб бораётган ўша мухбиримиз ўз аккредитациясидан маҳрум бўлди. Баъзи вазиятлар бўлганки, Санжар Ризаев билан айтишиб ҳам қолганман (бунга Абрамовни алоқаси йўқ, профессионал иш фаолияти туфайли). Бу гапларни нима учун ёзяпман, демоқчиманки, статистикага назар солсак, биз кўпроқ Абрамовни танқид қилганмиз. Ҳаммамиз яхшилаб ўйлаб кўрайлик, бу билан нимага эришмоқчимиз?

Келинг, дўст бўлайлик! Келинг, Иордания билан ўйинга муносиб тайёргарлик кўрайлик! Келинг, ҳамма-ҳаммаси ҳеч бўлмаса шу саралаш босқичи якунига етгунича ўз жойида қолсин. 

Нодирхўжа Юлдашев

Қуйидаги суратни барчангиз кўриб турибсиз. Улар орасига нифоқ туширишни истаётганлар, уялинг!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3 Испания чемпионати. “Реал Сосьедад” – “Реал” 1 :3
Испания чемионатининг 4-тури доирасида “Реал” футболчилари сафарда...  234
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  174
Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати Бухоролик мухлисларнинг ЎФФ ва ПФЛга мурожаати
Олий лиганинг 21-турида бўлиб ўтган "Бухоро" -...  145
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" "Эвертон"га тўртта гол урди ФОТО + ВИДЕО
АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" –...  144
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: