

Бразилиялик Лига 1 27-туридаги "Марсель"га қарши баҳсда майдонни замбилда тарк этган эди.
Аввалига жароҳат анчагина жиддийдек кўринган эди. Лекин, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида парижликлар устози Унаи Эмери жароҳат унчалик жиддий эмаслигини айтди. Шунга қарамай, тиббиёт ходимлари якуний ташхисни яқин орада ўтадиган текширувдан сўнг қўйишади.




