

Ўйин "Сантос"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ғолиблар сафида Неймар дубль қайд этди. Шу билан бирга, бразилиялик футболчи биринчи голидан 3 дақиқа ўтиб симуляция учун сариқ карточка олди.
Меҳмонлар сафида Кауан Баррос гол урди.
Ушбу ғалаба "Сантос"га чемпионатда охирги ўриндан чиқиб кетиш имконини берди. Энди Неймар жамоаси 4 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди.



