

"Нима ўзимни зарбаларга тутиб беришим керакми? Йўқ, бу оғриқли бўлади. Ўйин тугаганидан кейин ҳар доим оёғимга муз босиб ўтираман. Бу осон эмас. Агарда ниманидир ҳис қилмасангиз буни тушунмайсиз. Мен барча ҳазилларни кўрдим ва буни юморга йўйдим. Ҳатто кеча болалар билан кулиб томоша қилдик.
Менинг ўйиним асосан дриблингдан иборат. Рақибларнинг олдида тўхтаб, уларга: "Азизим, кечирасан. Мен гол уришни истайман. Узр, ўтказиб юбор", - дея олмайман. Уларнинг ёнидан ўтсам, мени йиқитишга ҳаракат қилишади ҳар доим.
Асосан рақиблардан тезкор ҳаракат қилишимни ҳисобга олсак, мен ҳар доим жароҳатлар, тўқнашувлар нишонида бўламан", - деди Неймар.



