

“Бу ҳақда охирги ўйиндан кейин гаплашдим. Фикримча, бошқа нарсани айтишнинг ҳожати йўқ. Менда амалдаги шартнома бўйича ҳали вақт бор. Ҳамма учун энг яхшисини қилишни хоҳлаймиз. Мен бу ерда аллақачон бахтлилигим ва ўзимни аввалги мавсумларга қараганда анча яхши ҳис этаётганимни айтгандим.
Айрим жиҳатларни яхшилай олдим. Баъзи нарсалар туфайли эса қийналдим. Бироқ, доимо кўп меҳнат қилдим ва профессионаллигимни сақлаб қолдим, айримларнинг менга нисбатан фикри эса бунинг акси бўлганди”, дейди бразилиялик.



