Неймар Аргентинага қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
16 ноя 2021, 08:01
Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2022 саралаши доирасида Аргентинага қарши бўладиган ўйинини ўтказиб юборади.

Маълум бўлишича, унинг мушакларида муаммолар пайдо бўлган ва шунинг учун ҳам Неймар Аргентинага бормаган. 

У мураббийлар штабига муаммолари ҳақида маълум қилди. Бразилия ЖЧга чиқиб бўлгани, ПСЖни эса "Манчестер Сити"га қарши ЕЧЛ ўйини кутиб тургани сабаб, уни терма жамоага жалб қилмаслик қарорига келинди. 

Бразилия - Аргентина ўйини эртага, 17 ноябрь куни ўтказилади. Ўйин бизнинг вақт билан эрталаб 4:30да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Globo Esporte