UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Нестеровнинг ўрнига ким муносиб? Янгиликлар

Нестеровнинг ўрнига ким муносиб?

Миллий терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Игнатий Нестеров жароҳати туфайли Иордания билан бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади.
Албатта, буни катта йўқотиш дейиш мумкин. Чунки мана бир неча йилдирки Нестеров терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас посбони бўлиб келмоқда. Аммо футболда жароҳатдан ҳеч ким суғурта қилинган эмас. Шундай экан, Игнатий жароҳат олгани туфайли бундан фожеа ясагандан кўра унинг ўрнига мос дарвозабонни топиш мураббийлар учун энг асосий масала ҳисобланади. 

Бундан бир неча кун аввал сайтимизда Игнатий Нестеровнинг ўрнини терма жамоада ким эгаллай олади? мазмунида сўровнома ташкил қилгандик. Ва вариантлар сифатида тўрт нафар дарвозабоннинг номини бергандик. Булар Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов, Сардор Қобулжонов ва Санжар Қувватов. Натижалар шуни кўрсатдики, ушбу сўровномада жами 1126 овоз келиб тушган. Шулардан энг кўпи 530 нафар фойдаланувчи Пахтакор дарвозабони Александр Лобановни Нестеров ўрнига муносиб деб топган. Бундан кўриниб турибдики, Иордания билан кечадиган беллашувларда овоз берганлар орасида айнан шунча мухлис Лобановнинг дарвозада туришини хоҳламоқда.

Бу борада иккинчи ўрин Машъал посбони Санжар Қувватовга насиб этди. У 232 овоз жамғарди. Учинчи ўринни эса Бунёдкор дарвозабони Мурод Зуҳуров 228та овоз билан эгаллади. Ва ниҳоят, 136та овоз тўплаган Бухоро жамоаси дарвозабони Сардор Қобулжонов охирги ўринни банд этди. Кўриб турганингиздек, аксарият ўқувчиларимиз Александр Лобановга ишонч билдиришган ва энг қизиғи, Зуҳуров билан Қувватовга келиб тушган овозларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам Лобановнинг бир ўзи тўплаган овозга етмаяпти.

Хабарингиз бор, шу кунларда терма жамоамиз Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Бош мураббий Миржалол Қосимов уч нафар дарвозабонни йиғинга таклиф этган. Булар Александр Лобанов, Мурод Зуҳуров ва Элдор Суюнов. Биз ташкил қилган сўровномада Насаф посбони Суюнов йўқ эди, лекин охирги пайтларда у ҳам анча ишончли ўйин намойиш этмоқда. Иордания билан икки учрашувда термамиз дарвозасини ким қўриқлашини албатта бош мураббий Қосимов ҳал қилади. Биз учун бу кўп ҳам муҳим эмас, асосийси, Иордания тўсиғидан ўтсак бўлгани.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика