Кеча "Бунёдкор" академиясининг майдонида 2-лига футбол жамоалари ўртасида "Мустақиллик кубоги" финал учрашуви бўлиб ўтди.
Финалда "Нефтгазмонтаж" жамоаси Тошкент шаҳар футбол академияси билан тўқнаш келди. Унда "Нефтгазмонтаж" 7:1 ҳисобида ғалаба қозониб кубок соҳиби бўлди. Қуйида финал ўйинидан фоторепортажни томоша қилинг.