

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида "Нефтчи" 23 сентябрь куни Қувасойдаги “Цементчи” ўйингоҳида қўшни Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи, Қирғизистон Премьер лигаси вакили “Каганат” клуби билан ўртоқлик учрашувида қатнашади.
Мазкур ўртоқлик баҳсида футболчиларни қизғин қўллаб-қувватлаш мақсадида барча мухлисларни шу куни Қувасойдаги "Цементчи" стадионига таклиф қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, учрашув соат 16:00 да старт олади.



