UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  2 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  2 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  2 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

“Нефтчи” тушликдан сўнг ўз базасида йиғилади Янгиликлар

“Нефтчи” тушликдан сўнг ўз базасида йиғилади

Туркияда йиғин ўтказиб қайтган фарғоналиклар маълум муддатлик таътилдан сўнг бугун яна йиғилади.
 Жамоа аъзоларининг соат 14:00га Қиргулидаги базага етиб келиши кутилмоқда. Энди “Нефтчи”нинг тайёргарлиги ўз қароргоҳида бўлади. Жамоа 9 март, якшанба куни синов-назорат ўйинини ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча рақиб жамоа номи аниқ эмас. Бу ҳақда кейинроқ сайтимизда маълумот бериб ўтамиз.

Таркибдаги янгиликларга тўхталадиган бўлсак, “Нефтчи”нинг хориж йиғинида иштирок этган грузиялик Левани Гваза бу йилги мавсумни юртимизда ўтказадиган бўлди. Москвада истиқомат қилувчи Гваза бугун Фарғонага етиб келиши кўзда тутилган. Легионерлардан шунингдек, молдавиялик Александру Оника ҳам бугун юртидан қайтиб келади.
Бундан ташқари сербиялик Игорь Петкович билан шартнома тузиб бўлинди.
Шу тариқа “Нефтчи” мураббийлари легионерлар лимитидан фойдаланиб бўлди. Фақат осиёлик битта легионер учун ўрин қолган. Лекин мураббийлар бошқа хорижлик футболчи олмасликка қарор қилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика