UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  0 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  1 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  2 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  32 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  17 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:16"Райо Вальекано" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  21 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3 17:37Мирко Йеличич: "Биз бундай футбол ўйнашни истамаймиз. Лекин бизга бу мағлубият ҳам етарли бўлди"  0 17:05"Милан" Левандовски билан шартнома имзоламоқчи  4 17:00Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Андижон"ни мағлуб этди  36 15:54Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтди, "Арал" плей-оффда ўйнайди  9

“Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдиради Янгиликлар

“Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдиради

Хабарингиз бор, 26 август куни жамоамиз “Пахтакор” марказий стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги “Бунёдкор” клубига қарши майдонга тушди.
 Ўша учрашувда “Нефтчи” мағлубиятга учраган бўлса-да, жамоамиз кўрсатган ўйин мухлисларга ёққани ҳақидаги фикрлар янграмоқда. Ҳақиқатдан ҳам шу куни омад “Нефтчи”дан юз угирмаганида Тошкентдан ғалаба билан қайтишимиз ҳам мумкин эди.

Энди асосий мавзуга қайтсак, мазкур баҳс олдидан клуб расмий сайти орқали жамоа мухлисларини Тошкентда ҳам бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашлари ҳақида мурожаат этгандик. Зеро, айнан мана шундай мухлислар туфайли “Нефтчи” сафар ўйинларида ҳам рақибидан ҳайиқмай ҳаракат қилмоқда.

Хусусан, душанба куни “Пахтакор” стадионига “Нефтчи”нинг кўплаб мухлислари ташриф буюришди. Уларнинг ҳайқириқлари бутун стадионни ларзага келтирди. Бу ҳолатни кўрганлар бу ўйинда мезбон ким ўзи деган савол билан мурожаат этишди.

Тан олиш керак, шу куни сиадионига келган ишқибозларнинг асосий қисмини “Нефтчи” мухлислари ташкил этганди. Бутун учрашув давомида стадионда “Нефтчи, “Нефтчи” деган ҳайқириқлар эштилиб турди. Бир сўз билан айтганда, фарғоналик футбол мухлислари яна бир марта барчанинг ҳавасини келтиришди. “Нефтчи” ўз ишқибозлари билан фахрланиб келиши бежиз эмаслигига амин бўлишди. Бу албатта жамоа аъзоларига қўшимча куч бағишлади.

Мухлисларимиз довон ошиб бўлса ҳам жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлашгани учун клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг бошқа ходимлари сизларга миннатдорчилик изҳор этади.

Ҳар доим “Нефтчи”га шундай қўллаб-қувватлаб туринглар, жамоамиз эса сизларни қувонтиришни давом этади. Яна бир марта бизни уялтириб қўймаганингиз учун сизларга раҳмат айтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика