"Нефтчи": Кириш чипталари арзонлаштирилди

Narzulla Saydullayev
10 апр 2018, 14:21
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Суперлиганинг 6-турида “Бухоро” клубини қабул қилади.

“Истиқлол” марказий стадиони маркетинг хизмати берган маълумотга кўра, мазкур ўйиндан бошлаб кириш чипталари арзонлаштирилди. Яъни ўйингоҳнинг марказий секторлари 10 000 сўмдан бўлса, бошқа секторлар 7 000 сўмдан белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни мазкур стадионда “Нефтчи” – “Бухоро” беллашуви бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00да бошланади

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Нефтчи” матбуот хизмати