UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Пикенинг суратига қарамай, Неймар ҳали якуний қарор қабул қилгани йўқ  0 15:22Aleziya.com: Бугун "Интер" - "Лион" ўйини тўғридан-тўғри намойиш этилади  5 15:04Спорт. Майкл Фелпс акула билан пойга ўйнади (+ВИДЕО), Мэйвезер Конор билан жангда тизза ёки тирсак зарбасидан қўрқмайди  0 14:54Ўртоқлик учрашуви. "Олмалиқ" - "Торпедо-Белаз" (видео)  1 14:49"Олмалиқ": Бугун Минскда сўнгги назорат ўйинини ўтказамиз  3 14:42Breaking: Бернардески "Ювентус"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Туринга келди + ФОТО  3 14:27Данило "Манчестер Сити"да қайси рақам остида ўйнайди?  1 13:29Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "B" гуруҳи 2-тур натижалари + ФОТО  1 13:27"Сўғдиёна": "Нефтчи" билан ўртоқлик учрашуви ўтказилди  33 13:14"Барселона" Неймарнинг маошини кўтармайди  9 13:11Спортчилар ижтимоий тармоқларда  8 12:57Марсьяль "Реал" ҳимоячиларининг устидан кулди. "Манчестер Юнайтед" - "Реал" 1:1 (видео)  20 12:51"Интер" бош мураббийи Перишич сотилиши мумкинлиги ҳақида гапирди  2 12:49"Олмалиқ": "Торпедо-Белаз" билан дуранг  1 12:34Бугун "Шўртан" ўртоқлик учрашуви ўтказади, жамоада Марадона шуғулланяпти  6

17 янв 22:46
Янгиликлар

Назорат учрашуви. «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0

«Қизилқум» жамоаси аъзолари 11 январдан буён Навоий шаҳрида иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда.
Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида айни чоғда ўттиз нафарга яқин футболчи кунига икки маҳалдан шуғулланяпти. Куннинг биринчи ярмида жисмоний тикланиш машқлари, шунингдек, кроссга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса, тушдан кейин машғулотларда футболчилар кўпроқ тўп билан ишлашга аҳамият беришмоқда.
 
Аввал таъкидлаганимиздек, жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби сақлаб қолинган. Бултур бошқа футбол клублари шарафини ҳимоя қилган Александр Антипов («Спартак» Бухоро), Шерали Жўраев («Олмалиқ»), Руслан Вагапов («Металлург»), Ўктам Саъдинов («Зарафшон»), Владимир Шишелов («Металлург» Новокузнецк, Россия), Миржалол Қурбонов («Гулистон») сингари футболчилар ҳозирда навоийликлар таркибида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, охирги чемпионатнинг иккинчи даврасини «Қизилқум» таркибида ижара асосида ўтказган Элдор Бойматов («Насаф») ҳам айни пайтда Юрий Лукин машғулотларида қатнашмоқда. Бу ўйинчиларнинг бирортаси билан ҳозирча расман шартнома имзоланмаган.
 
Янги йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб машғулотларда иштирок этиб келган ҳужумчи Хуршиджон Йўлдошев навбатдаги мавсумни бошқа жамоада ўтказишни маъқул топган ва куни кеча Навоийни тарк этган. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасидан навоийликлар сафига келиб қўшилган эди.
 
17 январь куни иккинчи ўқув-машғулот йиғини доирасида «Қизилқум» футболчилари илк синов назорат учрашувини ўтказди. Навоийда ўтказилган мазкур ўйинда улар «Бухоро» жамоаси билан куч синашди. Унда Наврўз Алимов киритган ягона гол кончиларга ғалаба келтирди — 1:0.
 
Назорат ўйинида бош мураббий Юрий Лукин қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:
 
“Қизилқум”: Эркин Жабборов (Артём Макосин, Александр Антипов,), Асқар Муҳиддинов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов, Руслан Вагапов, Элдор Бойматов (Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов), Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Наврўз Алимов (Ўктам Саъдинов, 75), Алишер Холиқов.
 
Мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Владимир Шишелов бироз бетоблиги туфайли ушбу баҳсда майдонга тушмади.
 
Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 26 январда ўтказишади. Шу куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари Навоийга ташриф буюради.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  128
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  105
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  85
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: