"Навбаҳор": Мухлислар учун ифторлик ташкил этилди

Narzulla Saydullayev
24 июн 2017
Қарши сафари олдидан “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти жамоа мухлислари учун ифторлик ташкил этишди.

Клуб қароргоҳида ташкил этилган тадрибга жамоанинг фахрий ва фаол мухлислари таклиф этилди. Дастурхон атрофида ишқибозлар “Навбаҳор” жамоасининг биринчи даврадаги иштирокини муҳокама қилишди. Ифторлик дастурхони сўнггида жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан учрашиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Бош мураббийимиз давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беришини айтиб ўтди. Биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим ўйинчиларга жавоб берилишини билдириб уларнинг ўрни муносиб футболчилар билан тўлдирилишини маълум қилди.

Ифторлик дастурхони якунида Қуръон тиловат қилинди. Ёши улуғ мухлислар дуога қўл очиб, жамоанинг келгуси ўйинларида муваффақият ёр бўлишига тилак билдириб кўрсатилган ҳурмат эҳтиром учун миннатдорчилик билдиришди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz