UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  7 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  5 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Насаф" - "Бунёдкор". Қарши кундалиги Янгиликлар

"Насаф" - "Бунёдкор". Қарши кундалиги

Кеча тонгда ҳамкасбим Хайрулла Холиқов билан Тошкент - Қарши йўналиши бўйлаб йўлга чиқдик.
Уловда ҳайловчи "Машъал" радиоканалини ёқиб қўйган. Ора-сира спорт хабарлари янграб турибди. Улар орасида аксари футбол.

Дастур бошловчилари шунақанги эҳтирос ва шижоат билан сайтимизда чоп этилган хабарларни чунонам ўқиб беришяптики, воҳ деб юборасан киши. Охирида на манба бор, на маълумот манбаи. Мен биладиган радиолар ичида "Наврўз" канали манбани айтиб кетади. Яқинда "Спорт ТВ" раҳбари билан учрашганимда айнан шу масалани кўриб чиқиш лозимлигини айтиб ўтгандим.

Соат 14:00да Қарши шаҳрида эдик. Азиз Нурийни туғилган куни билан табриклаган ҳолда тушликни бирга қилдик. Ўйинга қадар 5 соат вақт бор эди. Шу боисдан "Насаф" клубининг матбуот хизматида вақт ўтишини "таъминладик". Шу ўринда клуб томонидан жамоа матбуот хизматига яратилган шароитни мақтаб ўтмасам бўлмайди. Бир эмас 2та рангли ва 2та оқ-қора принтер. Бунақаси фақат "Бунёдкор"да бор. Хона ҳам анча катта, қўшимчасига суҳбат ўтказишни истаган журналистга хоначалар ажратилган. Ҳозир клуб хонани янада такомиллаштириш ҳаракатида эканлигини айтиб ўтди. Сал бўлса-да "Локомотив" Москвага ўхшатиш ниятида эканлар.





Сўнгги пайтларда "Насаф"нинг молиявий ҳолатида бироз ушланиш бўлган экан. Шу сабаб бўлса керак, айрим футболчиларнинг ўйини тўлиқ чиқмаган. Яқиндан бошлаб эса барчаси изига тушибди.

Ўйин бошланишига яқин стадионга "Toyota Prado" русумли машина кириб келди. Англадимки, бу Камолиддин Кенжаев. Асли Яккабоғдан бўлган қўшиқчи Алижон Исоқов ҳамқишлоғини футболга олиб келган экан. Ёдингизда бўлса, Камолиддин Кенжаевга ёрдам бериш мақсадида хайрия тадбирини ўтказиш ниятида эканлигимизни билдиргандим. Бу лойиҳа қўшиқчимизга ҳам ёқди. Фурсатдан фойдаланиб, агар тадбиримиз амалга ошса, қўшиқнинг «додаси»ни айтишни Алижон Исоқовга юклаб қўйдик. Камолиддин Кенжаев ҳам бундан хурсанд бўлди.





Ўйин... Ўйинни томоша қилиш учун МТЖ мураббийи-ю, ПФЛ раҳбаригача келди. Учрашув олдидан ёзган мақоламда бир ўқувчи ўйинни "Эл Классико" каби таърифлаб юборибсиз-ку деганди. Ўйин ҳақиқатдан ҳам даҳшат ўтди. Аввалроқ айтганимдек, ким кучли бўлса эмас, ким тайёр бўлса ўша ғалаба қозонарди. Кечаги ўйинга "Насаф" тошкентликларга нисбатан тетик эди. "Ал Ҳилол" билан ўйиндан кейин Ар Риёд - Деҳли - Тошкент йўналиши бўйича учиб келиб, эртасигаёқ Қаршига йўл олган "Бунёдкор" футболчилари чарчаб қолган эдилар. Қолаверса, бу ерда қария Симоненко. Нега мураббий "Локомотив" билан ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Ислом Иномовни майдонга туширмайди ҳайронман. Ёки Симоненко легионер бўлгани ва унга маош белгиланиб қўйилгани учун майдонга тушиши шартми? Ундан кўра қолган ўйинларда маҳаллий футболчини шакллантирса бўлмайдими? Бари бир келаси мавсум Симоненко жамоада қоладиган эмас. Қолишга арзимайди ҳам.





"Насаф" бу борада аллақачон ақлини йиғиб олган. Геворкянни инобатга олмаганда, мана иккинчи йилдирки легионер хизматидан фойдаланмайди. Легионер бўлса "Ара"дек бўлсин, қолгани "сурсин".

Аммо "Бунёдкор"ни профессионаллигига қойил қолмасдан илож йўқ. Анвар Бердиевнинг оғзидан қон оққач футболкаси қизариб қолди. Қоидага кўра бундай вазиятда футболчи ўйинни давом эттира олмайди, токи янги футболка киймагунга қадар. "Бунёдкор" маъмури бир зумда Анвар Бердиевнинг рақами ва исм-шарифи  туширилган янги футболкани олиб берди. Агар "Бунёдкор" ўрнида бошқа жамоа бўлганида ё ўйинчини алмаштирарди, ёки ҳакамлар билан “гаплашарди».

Баҳс якунига етганидан кейин матубот анжумани бўлди. Волков билан савол-жавоблар меъёрида бўлди, Рўзиқул Бердиев келганида гулдурос қарсаклар чалинди. Мен ноутбукни очиб матбуот анжуманини ёзаман десам, саволлар ўрнига фақат узундан узун табриклар янгради. Шунақаси ҳам бўлиб туради, охири Хайрулла ака иккимиз биттадан савол бериб, ёзиш учун ниманидир чиқардик.

Қисқаси ўйинни кўриб киши мазза қилди. Тунда эса Термиздан қайтаётган поездга чиқиб тонгда Тошкентга етиб келдик. Бироздан сўнг "Пахтакор" стадионида АВТОУЛОВ ўйналади. Агар вазият бўлса, эртага "Олмалиқ" - "Динамо" учрашувига бораман.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика