"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди
02 янв 12:30
Янгиликлар
"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди
"Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиси, жамоамиз ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров клубимиз сафидаги фаолиятини якунламоқда.
Ойбек "Насаф" шарафини ҳимоя қилган йиллар давомида Ўзбекистон Суперлигасида бир марта чемпионлик, икки марта кумуш ва икки марта бронза медалларини қўлга киритди. Шунингдек, у жамоа билан биргаликда уч бор Ўзбекистон Кубоги ҳамда уч бор Ўзбекистон Суперкубогида зафар қучди.
Майдондаги фидойилиги ва жамоа ютуқларига қўшган ҳиссаси учун Ойбек Бозоровга самимий ташаккур изҳор этамиз ҳамда унинг профессионал фаолиятида омад тилаймиз", – дейилади хабарда.

Шунингдек, қаршиликлар маҳоратли ҳимоячи Игорь Голбан "Насаф"даги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
"У жамоамиз сафида тўп тепган даврида клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва муҳим ютуқларга эришишда ўз ҳиссасини қўшди.
Футболчига жамоамиз учун қилган хизматлари ва фидойилиги учун самимий миннатдорлик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз", – дейилади хабарда.

Ойбек Бозоров фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши кутилаётган бўлса, Игорь Голбан кейинги тақдирини "Андижон" билан боғлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар