"Насаф" - "Ал Аҳли" (БАА). Бош ҳакам ҳақида
07 апр 2015 13:00
Янгиликлар
"Насаф" - "Ал Аҳли" (БАА). Бош ҳакам ҳақида
ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-турида Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал Аҳли" клубини қабул қилади.
Ушбу баҳсни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Бош ҳакам - Ким Жонг Хёк. 1983 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2009 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 5та ўйинда ишлаган.
Ким Жонг Хёк бошқарган ўйинлар ҳақида маълумотлар:
Ўтган йил Уммонда бўлиб ўтган Осиё U-22 чемпионатида Ўзбекистон Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Осиё Кубоги-2015 саралашида миллий терма жамоамиз сафарда Вьетнамни йирик ҳисобда таслим қилган - 3:0.
2013 йилги ОЧЛ илк турида "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубини қабул қилиб ғалабага эришган - 1:0. Осиё чемпионлар лигаси 3-турида “шерлар” ўз майдонларида БААнинг “Ал Айн” клубини қабул қилиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди.
Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Ал Ҳилол” – “Локомотив” учрашувида айнан шу рефери фаолият олиб борди. Бу ўйинда “темирйўлчилар” 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.
ОЧЛ. 4-тур. "D" гуруҳи
“НАСАФ” – “АЛ АҲЛИ” (БАА)
7 апрель 2015. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Ким Жонг Хёк (Ж.Корея)
Қанот ҳаками 1: Жеонг Хае Санг (Ж.Корея)
Қанот ҳаками 2: Юн Кванг Йеол (Ж.Корея)
Захира ҳаками: Алонгкорн Феемучанг (Таиланд)
Ҳакамлар эксперти: Умар Абу Лум (С.Арабистони)
Учрашув комиссари: Др. Лин Веигуо (Хитой)

championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар