"Наполи" Икардининг нархини кўтарди

Mirjalol Normatov
24 июл 2019, 22:58
"Наполи" "Интер" ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олиш ҳаракатларини тўхтатганича йўқ.

"TMW" хабарига кўра, миланликлар 26 ёшли футболчини 80 миллион евро эвазигагина қўйиб юборишга тайёр турибди. Шу орқали улар Ромелу Лукакуни "Манчестер Юнайтед"дан трансфер қилиш учун маблағ ишлаб олишмоқчи. Неаполликлар эса Икарди учу 50 миллион евро таклиф қилди. Бу эса олдинги таклифдан 5 миллион еврога кўпроқ деганидир.

Икарди ўтган мавсум А Серияда 29 ўйинда қатнашиб, 11 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: TMW