Нагельсманн: "Роналду - машғулотлар вахшийси"

Mirjalol Normatov
25 дек 2020, 22:45
"Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоасига қайси футболчини олиб келишни исташини айтди.

"Криштиану Роналду. Жуда қизиқ бўларди. Биз унинг яхтадаги расмларини кўпроқ кўрамиз. Бироқ Хедирадан унинг машғулотлардаги ҳаракатларини билиб олганмиз. У бизни хайрон қолдирган.

У машғулотлардаги вахший инсон. Биринчи бўлиб келади, охирги бўлиб кетади. Шунингдек, у барча билан тезда чиқишиб кета олади. Унинг ҳислатлари жуда кўп", - деди Нагельсманн.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport