Начо: "Роналдуни тўхтатиб қолишга ҳаракат қиламиз"

Mirjalol Normatov
10 июн 2018, 12:27
"Реал" ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Начо ЖЧ-2018да Португалияга қарши ўйин ҳақида тўхталди.

"Роналдуга қарши ўйнаш жуда қийин бўлади, бироқ Португалияга билан учрашувга яхши кайфиятда тайёргарлик кўряпмиз. Криштиану - "Реал"нинг етакчи футболчиси, уни тўхтатиб қолишга ҳаракат қиламиз.

Бизга қарши фақатгина Роналду ўйнамайди, рақиб термасида ажойиб футболчилар етарлича. Биз ЖЧнинг финалига қадар етиб боришни, турнирда идеал даражада қатнашишни истаймиз", - деди Начо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›