UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43«Торино» ҳужумчисининг нархи 100 миллион евродан ҳам кўп бўлади  0 09:39"Барселона"нинг тўпурарлари. Иккинчи ўринда ким? ФОТО  2 09:32«Реал» яна бир футболчиси билан шартномани 2021 йилга қадар узайтиради  2 09:26«Боруссия Д» Бундеслига рекордчиси!  9 09:25"Наполи" Европа рекордини ўрнатди!   8 08:3945 ёшли "Олтин тўп" соҳиби футболга қайтди!  7 08:17Франция чемпионатида биринчи марта XXI асрда туғилган футболчи майдонга тушди  3 08:08«Реал» сафида дублга эришган Себальос ўйиндан кейин нималар деди?  5 08:02Бугун 22:15. Ўзбекистон U-16 - Саудия Арабистони U-16  17 02:29Кечаги кун қаҳрамони ким? (ФОТО)   37 02:15“Фенербахче” – “Бешиктош” учрашувида бешта қизил карточка кўрсатилди  7 02:00“Ювентус” ҳамшаҳарларини тўртта гол билан “жазолади”+ФОТО  9 01:45Каталония дербисида “Барселона” йирик ғалабага эришди+ФОТО  22 01:17Неймар кунига 100 минг евродан кўпроқ ишлаб топади  11 00:49Миньоле АПЛда 8 та пеналтини қайтарди  7

10 янв 13:04
Янгиликлар

"МЮ"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи

Bleacher Report нашри журналистлариларидан бири Боб Доусон Мойеснинг "Манчестер Юнайтед"даги дастлабки олти ойидаги фоалиятини таҳлил қилиб чиқди.
Ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтед"нинг исталган мухлисидан "Биз "Эвертон"га айланиб қолдик", деган гапни эшитса бўлади.

"Юнайтед" фанатлари ҳозирги вақтдаги натижалардан норози. Жамоа премьер-лигада еттинчи ўринни эгаллаб турган ва Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўрин билан орадаги фарқни ҳисоблаб юришга тўғри келаётган бир пайтда мухлислардан бошқача кайфиятни кутиб ҳам бўлмайди.

Бироқ чемпионатдаги 6та мағлубият, улардан тўрттаси "Олд Траффорд"да содир бўлганига қарамай, ҳозирча ортиқча аюханнос солинмаяпти. Ўйинларга ташриф буюраётганлар сэр Алекс Фергюсоннинг маслаҳатига қулоқ солиб, ҳамон Мойесни қўллаб қувватлаяпти.

Шунга қарамай, Мойесни ҳеч иккиланмай, Англиянинг амалдаги чемпионини "Эвертон"га айлантириб қўйгани учун танқид остига олса бўлади. Аввало, у Фергюсон шатбида ишлаган барча мураббийларни ишдан бўшатиб юбориб, ўзи билан ливерпул клубида бирга ишлаган мураббийларни, кейин Маруан Феллайнини олиб келди.

Мойес даврида "Эвертон" барқарор равишда турнир жадвалининг ўртасида юрадиган жамоа эди. Мураббий "Юнайтед"га келганидаг бери Манчестер клуби айнан шундай жамоага айланиб бўлди.

"Эвертон"да унча катта бўлмаган бюджет билан Дэвид яхши натижалар намойиш қиляпти, деб ҳисоблашарди. Бироқ унинг у ердаги фаолиятига мана ҳозир, клубдан кетганида баҳо бериш мумкин. Бу баҳо эса Мойеснинг фойдасига бўлмаслиги аниқ. Роберто Мартинес бу клуб билан ҳозир Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи ўринга асосий давогарлардан бири бўлиб турибди.

Мойес бошқараётган "Юнайтед" эса яхши аҳволда эмаслиги маълум.

Ўтган мавсумнинг дастлабки 20 учрашувидан кейин "Эвертон" 33 очко тўплаб, 33 гол урган ва 25та ўтказиб юборганди. Энди мураббий "МЮ"га келгач, мавсумнинг илк 20 учрашувида жамоа 34 очко тўплаб, 33 гол урган ва 24та ўтказиб юборган. 

Ўтган мавсумда Мойеснинг "Эвертон"и 20та ўйиндан кейин олтинчи ўринни эгаллаб турганди ва мавсумни мана шу ўринда якунлаган. Ҳозир "МЮ" еттинчи ўринда ва шу ўринда мавсумни якунлайдиган бўлса, буни катта мувоффақиятсизлик деб баҳолаш лозим.


"Эвертон" бош мураббийи сифатида Мойес ҳеч қачон "Челси", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Юнайтед"ни ютмаган (46 уринишда ҳам). Ушбу мавсумда "Юнайтед" мураббийи сифатида "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га мағлуб бўлиб улгурди.

Роберто Мартинес ўзининг "Эвертон" устози сифатидаги биринчи уринишидаёқ "Манчестер Юнайтед"ни "Олд Траффорд"да мағлуб этганидан сўнг, юқоридаги статистикага эътибор қаратилди.

Мавсумнинг ярми ўтиб бўлди. Бироқ Мойес ҳали ҳам "Юнайтед"ни бошқараётган "Эвертон" бош мураббийи", деган мақомдан ҳалос бўла олмаяпти. Балки,  май ойига бориб ҳалос бўлиб қолар.


Аброр Қодиров таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  346
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: