МЮ раҳбарияти ҳавотирга тушмоқда

Aslanov Jasurbek
4 янв 2018, 12:17
Инглиз матбуотининг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жорий мавсум охирида Жозе Моуриньо кетишидан ҳавотирда.

Португалиялик Манчестерда ва клуб базасида кам вақт ўтказмоқда ва бу ҳавотирга сабаб бўляпти. Маълумотларга кўра, Моуриньо кетиш ҳақида ўйлаб қолган.

Бундан ташқари, 54 ёшли мутахассис "Тоттенхэм" ҳимоячиси Дэнни Роузни харид қилиш учун 45 млн. евро ажратишдан бош тортганидан хафа. Моуриньонинг фикрича, клубнинг трансфер сиёсати "Манчестер Сити" билан рақобатлашишга имкон бермайди.

Жозе Моуриньонинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›