МЮ қишда Манжукични харид қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
30 окт 2019, 15:31
Calciomercato нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Марио Манжукични харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер ҳужум чизиғидаги имкониятларни кенгайтириш мақсадида январь ойида хорватиялик футболчини харид қилишни хоҳламоқда.

Шунингдек, италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, номи маълум қилинмаган Хитой клуби ҳам Манжукичга йиллик 9 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato