"МЮ" муддатдан аввал ижарадагиларини қайтармоқчи

Nadirkhuja Yuldashev
26 дек 2013, 01:33
Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Дэвид Мойес маълум қилади.
Бугунда Англия биринчи лигаси, чемпионшип-лигада "Манчестер Юнайтед"нинг бир қатор футболчилари ижара асосида фаолият олиб боряптилар. Мойес улар ичидан, Жесси Лингард ("Бирмингем"), Ник Пауэлл ("Уиган"), ва Райан Танниклифф ("Ипсвич Таун")ларни бош жамоага қайтаришни ўйлаяпти.

"Бу иш масаласида январь ойида шуғулланишга ҳаракат қиламиз. Уларни ўйинларини синчиклаб ўрганиб чиқдим. Улар бизнинг келажагимиз, жамоанинг тўлақонли аъзолари. Уларни қайтишлари ва "МЮ"га ёрдам беришларини истаймиз", - дейди шотландиялик мутахассис.

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: sport-express.ru