МЮ афсонаси Эрик тен Ҳагни мақтади

Sherzod Nurmatov
25 фев 2023
"Манчестер Юнайтед" собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз "Барселона"га қарши баҳсдаги (2:1) муваффақиятидан сўнг ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Ҳамманинг тилида квадрупл (бир мавсумда 4 та соврин ютиш – таҳр.) ҳақида гап боряпти, мен бу мавсумда ярим кубокдан қўлимни тортган бўлардим. Ниҳоят, бизда "Манчестер Юнайтед"ни тезкор ва тажовузкор, тўпга эга бўлишга эътибор қаратмайдиган, "автобус" қўймайдиган жамоага айлантирган мураббий бор!

Ёдингизда бўлсин, ҳали ҳеч нарсага эришилмади... кеча менинг икки севимли ўйинчим голлар ургани жуда ёқимли бўлди", – деди Скоулз.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" тўртта мусобақада иштирокини давом эттираётган ягона Европа жамоаси бўлиб қолмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Manchester Evening News