МЮ 80 млн еврога жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
13 сен 2018, 23:27
"Атлетико" раҳбарияти ҳимоячи Люка Эрнандесни "Манчестер Юнайтед"га сотишга рози бўлди.

"Marca" хабарига кўра, "матрасчилар" францияликни "Олд Траффорд"га қўйиб юбориш шартини маълум қилган. Унга кўра, МЮ амалдаги жаҳон чемпиони учун 80 млн евро тўлаши керак. "Юнайтед" футболчини қишдаёқ сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.

Олдинроқ футболчининг хизматларига "Барселона" ва "Реал" томонидан қизиқишлар борлиги айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca