Мхитарян ва Калинич машғулотларга қайтишди

26 ноя 2019, 01:21
"Рома" Европа Лигаси 5-тури доирасидаги "Истанбул" клубига қарши учрашув олдидан тайёргарлик машғулотларини давом эттирмоқда.

Жароҳатдан фориғ бўлган ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ва ҳужумчи Никола Калиничлар жамоа машғулотларига қайтишди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли арманистонлик футболчи А Сериянинг 6-туридаги "Лечче" (1:0) клуби билан баҳсда, 31 ёшли Калинич эса 8-турдаги "Сампдория"га қарши учрашувда сафдан чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia