UZ

Сўнгги янгиликлар

Мхитарян: “Иккита мағлубиятга қарамай “Арсенал” тўғри йўлда кетмоқда” Янгиликлар

Мхитарян: “Иккита мағлубиятга қарамай “Арсенал” тўғри йўлда кетмоқда”

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг айтишича, жамоаси АПЛнинг дастлабки икки турида мағлуб бўлганига қарамай, тўғри йўлдан кетмоқда.

“Мен ўзимга доимий танқидий назар соламан, шу боис менгатанқидчи шарт эмас. Жамоа менга ва мен жамоага нима қилишим кераклигини жуда яхши биламан.

Бизда янги бош мураббий ва ҳозирда унинг фалсафасини тушунишга ҳаракат қилаяпмиз. Мавсум бошланиши осон кечмади. “Манчестер Сити” ва “Челси”га қарши майдонга чиқдик. Аммо АПЛда осон рақибнинг ўзи йўқ. Бу футбол. Биз яхши кайфиятни сақлаб қолган ҳолда машғулотларда астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Шунда натижа ўз-ўзидан келаверади.

Биз ҳозирча ҳеч қанақа босимни ҳис қилаётганимиз йўқ. “Арсенал” тўғри йўналишда давом этмоқда, гарчи икки ўйинда мағлуб бўлган бўлсада. Лекин инсонлар танқид қилишни жуда яхши кўришади. Мен бунга эътибор қилмасликка уринаман. Чунки қачон яхши ёки ёмон ўйнаганимни ўзим яхши биламан”, дея Мхитаряннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг