UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52Левандовски яна бир ажойиб натижа қайд этди  1 23:16"Ювентус" ҳужумчиси Қатарда ўйнаши мумкин  4 22:52АПЛ. "Ливерпуль" энг яқин таъқибчисидан 10 очко илгарилаб кетди  19 22:41Муҳаммад Салоҳ: "Уотфорд" мусобақа жадвалида эгаллаб турган поғонасига муносиб жамоа эмас"  3 22:26"Атлетико" етакчиси шахсий сабабларга кўра "Осасуна" билан учрашувда майдонга тушмайди  2 21:58Премьер-лиганинг ушбу турида икки сенсация рўй берди  50 21:50ЛаЛига. "Барселона" "Аноэта"да 2 очко йўқотди  202 21:47Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Монтеррей" - "Ал Садд" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  9 21:34АПЛ. "Саутгемптон" - "Вест Хэм" учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди  0 21:27Германия. "Бавария" 0:1дан кейин ғалабага эришди, "Боруссия" ҳам йирик ҳисобда ютди ва бошқа натижалар  10 21:11Моуриньо Орье билан қаттиқ гаплашди  5 20:58Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал Ҳилол" ярим финалга чиқди!  11 20:42Шевченко "Милан"нинг қаҳрамони ким эканлигини айтди  5 20:29Эшли Коул Лэмпардга маслаҳат берди  0 20:12Салоҳ Суаресдан ўтиб кетди  11

"Мухлисдан савол". Жалолиддин Машарипов - Онасига совға қилган Нексия ва нимадан жуда қўрқиши ҳақида Янгиликлар

"Мухлисдан савол". Жалолиддин Машарипов - Онасига совға қилган Нексия ва нимадан жуда қўрқиши ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов "Мухлисдан савол"нинг навбатдаги меҳмони бўлди.

Сайтимиз ўқувчилари томонидан йўллаган саволларга ярим ҳимоячи жавоб берди. 


- Футболга кириб келиш тарихингиз бизга жуда қизиқ. Бунга оилавий муҳит сабаб бўлганми ёки ён атрофингизда ҳеч ким қизиқмаса ҳам ўзингизда қизиқиш баланд бўлганми?
- Маҳаллада 6 ёшимда футбол ўйнардик. Мактабга борганимда 1-синфда жисмоний тарбия устози ким футболга қизиқади деб сўраган. Ўшанда мактабда футбол тўгараги очилган. Футболга кириб келишимда акамнинг катта хиссаси бор. Футболга қизиқиш жуда қаттиқ бўлган. Овқат емасам ҳам, дарсларни қилмасам ҳам футбол ўйнардим. Мактабга оқ кўйнак, кастюм шимларни кийиб кетардим. Сумкамга китоб-дафтарлар эса футбол формаларимни солиб кетардим. Устозлар мени доим футбол майдонидан топиб келишарди. Синфда энг иккичи, майдонда энг аълочи бўлганман. Футболда доим бизнинг синф чемпион бўларди. Шунга синфда барча мени яхши кўрарди, синф раҳбаримиз баҳоларимни қўйиб берардилар.

- Хоразмда ўз футбол мактабингизни очиш ниятингиз борми?

- Бор, албатта. Худо хоҳласа 2-3 йилда мана шу нарсани амалга оширишни ният қилганман.

- Бир неча йиллар олдин Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Жанубий Корея билан ўйин ёдингиздами? Ўшанда аслида нима бўлганди?

- Ўша вазиятда рақибнинг юзига атайин тепмагандим. Агар видеони кўрсанглар тўпни кореялик футболчининг устидан олиб ўтмоқчи бўлгандим. Аммо рақиб боши билан оёғимга қараб келгани учун бутсам озгина бўйнига тегиб кетган. Ҳеч қачон, ҳеч қайси футболчига нисбатан қўпол ўйнамайман. Улар ҳам мен каби футболчи-ку ахир.



- Қачондир "Хоразм"да ўйнаш ниятингиз борми?

- Хоразмни жуда яхши кўраман. Ўзимнинг туғилиб ўсган юртим. Аммо ҳозирги пайтда бутун эътиборим Европага қаратилган. Балки фаолиятим охирида "Хоразм" клубига қайтарман. Бироқ айтганимдек айни пайтдаги биринчи мақсадим Европа клубларидан бирига ўтиш.

- Футболда биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Биринчи мураббийим Олимбой Давлетов. У киши миллионлар ўйинига кириб келишимда жуда катта хисса қўшган.

- Биринчи олган маошингиз қанча бўлган?

- Биринчи маошим 10000 сўм эди. Ўша маошимни ота-онамга олиб бориб берганман. Тошкентдан Хоразмгача автобусда бориб, ўша пулни уларга берганман. Ёшлгимдан илк маошимни ота-онамга бераман деб ният қилгандим. Онамга илк маошимни берганимда кўзларига ёш келган эди.

- 8 март байрамига онангизга машина совға қилибсиз. Вақти келиб яратган ўғил фарзанд берса, у катта бўлганида онасига қандай совға беришини маслаҳат берасиз?

- Ёшлигимда онамга машина совға қилишни ният қилгандим. Нексия автомобилини совға қилдим. Аслида уларга дунёдаги энг қимматбаҳо машинани ҳам олиб берсам ҳам кам. Чунки онамни жуда ҳам яхши кўраман. Келажакда фарзандим бўлса, ўзимга ўхшашини яратгандан сўрайман. Гап совғада эмас, ота-онасига меҳрли бўлса бўлди.



- БААда ўтган Осиё Кубогидан кейин сизга қайси клублардан таклиф бўлди?

- Осиё Кубогидан кейин Жанубий Кореядан ва араб клубларидан таклифлар бўлди. Бироқ ўзим Европанинг оддийроқ клубларида бўлса ҳам ўйнашни истайман. Осиё клубларига боришни истамаяпман. Араб клубларини Осиё чемпионлар лигасида мағлуб этаяпмиз, Корея чемпионати ҳам биздан у қадар кучли деб ҳисобламайман. Худо хоҳласа Европага кетаман.

- Нега Осиё Кубогида Австралия билан ўйинда пенальтилар сериясида биринчилардан бўлиб тепмадингиз?

- Мен ўша серияда бешинчи зарбани беришим керак эди. Афсуски менгача навбат етиб келмади.

- Сиз учун унутилмас пенальти ёки пенальтилар серияси?

- Албатта, Осиё Кубоги чорак финалидаги Австралия билан ўйиндан кейинги пенальтилар серияси. Яхши ўйнаб туриб пенальтилар сериясида юта олмаганимиз жуда ҳам алам қилди.

- Агар сизга БАА, Қатар, Хитойнинг етакчи клубларидан ва Европанинг Голландия, Бельгия, Швейцария каби давлат клубларидан таклиф бўлса қайси бирини танлайсиз?

- Юқорида ҳам айтдим, ўйлаб ўтирмасдан Европани танлардим.



- Голни нишонлашни қаердан топасиз?

- Гол урган пайтда нишонлаш ўзидан-ўзи келади. Ҳеч қачон олдиндан режалаштириб қўймайман. Барчаси ўша вазиятнинг ўзида пайдо бўлади.

- Мавсум бошланишидан олдин Европага кетмоқчиман дегандингиз. Лекин бу йил ҳам Машарипов Суперлигада ўйнаяпти. Бундай бўлишига нима сабаб бўлди? "Пахтакор" ақлбовар қилмаса пул таклиф қилдими ёки Европадан таклиф бўлмадими?

- Агар пулни ўйлаганимда араб клубларини танлаган бўлардим. Европадан қизиқишлар бўлди, аммо ҳозирча аниқ таклиф йўқ. "Пахтакор" ёшлигимдан катта бўлган клубим. Бу жамоа билан бирга яна Ўзбекистон чемпиони бўлишни истайман.

- Тасаввур қилинг "Пахтакор" билан шартномангиз тугади. "Локомотив" "Пахтакор"да олаётган маошингиздан икки баравар кўп пул таклиф қилди. Қайси клубни танлардингиз?

- Мен Ўзбекистонда доим "Пахтакор"ни биринчи ўринга қўяман. Ёшлигимдан шу жамоада ўсганман, шу боис бу саволга узоқ жавоб беришим шарт бўлмаса керак.

- Ўйин пайтида жуда кўп дриблинг ишлатасиз ва табиийки мухлисларга бу ёқади. Сизни илҳомлантирган футболчи ким?

- Мухлисларимиз шундай дриблингларни кўришни исташади. Шундай чиройли ҳаракатлар мухлисларни футболни янада севишга сабаб бўлади деб ўйлайман. Футболнинг ўзи бир чирой, бу чиройга яна чирой қўшилса ажойиб бўлади. Неймар, Роналдиньо, Азарнинг ҳаракатларини кўриб машғулотларда шуларни такрорлашга уринаман. Кейин ўйин пайтида ўша дриблингни бажаришга ҳаракат қиламан.


- Нега Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер дриблинг қилишингизга йўл қўйиб бермайди?

- Ундай нарса йўқ. Купер дриблинг қилишга йўл қўйиб беради. Лекин ўзингни эҳтиёт қил, ҳимоячилар оёғингга тепиб, сени жароҳатламасин деб мени авайлайди.



- Дўстингиз Жамшид Искандеровнинг ўйини тушиб кетишига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Жамшид жароҳат сабабли икки йил ўйнамади. Жароҳатдан кейин ҳар қандай футболчида бироз бўлса ҳам қўрқув бўлади. Сиз икки йил ўйнамасангиз табиийки жамоадошларингизда ўсиш бўлади. 4-5та ўйиндан кейин ўзига келиб олишига ишонаман.

- "Олтин балиқча" учта тилак айт деса қандай тилакларни айтган бўлар эдингиз?

- Биринчиси Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш. Иккинчи ва учинчисини ҳали ўйлаб кўрмаганман.

- Агар олдингизда қуйидаги 4та таклиф бўлса қайси бирини танлаган бўлардингиз? Маош баландлиги кетма-кетлиги бўйича ёзилган: 1.Хитой, 2.Япония, 3.Жанубий Корея, 4.Россия.

- Россия премьер-лигасига кетардим. Маоши камроқ бўлса ҳам.



- Собиқ мураббийингиз Самвел Бабаян ҳақида фикрингиз қандай? Ҳозир кўпчилик уни айбламоқда.

- Самвел Бабаянни ёмон мураббий деб айтмайман. Лекин ҳар бир мураббийнинг ўз камчиликлари бўлади. Мураббийларни ундай, бундай деб айтишни ёмон кўраман. Бабаян ҳақида ҳам, бошқа мураббий ҳақида ҳам нимадир дейишни истамайман. Мураббий мураббийлигини қилсин, футболчи футболчилигини қилсин. Балки мен ҳам келажакда мураббий бўларман ва қайсидир қарорларим мухлисларга ёқмас. Бу ҳаётда барчага бир хил ёқиб бўлмайди.

- Олий лигада биринчи урган голингизни эслай оласизми? Чап оёқда урганмисиз ёки ўнг оёқдами?

- (ўйланиб) менимча 2015 йилда "Андижон"га ургандим. Рақибни алдаб ўтиб, чап оёғимда ургандим. (Аслида Машарипов олий лигадаги биринчи голини 2015 йил "Локомотив"га урган экан, муаллиф)

- Нега ўзбек футболчилари майдонда жонини бериб ўйнамайди?

- Мухлисларга шундай кўринса керак. Аммо барчамиз майдонга тушсак охиригача курашамиз. Ёш бўлсам ҳам ўзимдан катта футолчи секинроқ ўйнаганни кўрсам уни уришиб бераман.



- Қайси жамоага мухлислик қиласиз ва кумирингиз ким?

- Испаниянинг "Барселона" клубига мухлислик қиламан. Бразилиялик Неймарнинг ўйинлари менга ёқади.

- Футболдан кетганингизда нима билан шуғулланмоқчисиз?

- Шу нарса ҳақида ўйласам жуда қўрқаман. Футболдан кетгим келмайди. Биламан бир кун келиб фаолиятимни тугатаман. Лекин ҳозир шу нарсани ўйлагим келмайди. Маза қилиб, имкон қадар узоқ йиллар давомида мухлисларни қувонтириб, энг яхши футболчи бўлиб юришни истайман. Шу боис ҳали бу ҳақда ўйлаб кўрмаганман. Миллий терма жамоада ҳам, "Пахтакор"да ҳам кўп ютуқларга эришишим керак.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади


"Мухлисдан савол". Элдор Шомуродов: "Машъал"га келганимда бутсаларим бўлмаган" 

"Мухлисдан савол". Гадоевни ким кашф қилган: Қосимов ёки Бердиев? Футболчи жавоб берди

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг