Мусиала "Бавария" билан профессионал шартнома имзолади
05 мар 2021 17:40
Янгиликлар
Мусиала "Бавария" билан профессионал шартнома имзолади
"Бавария" расман ярим ҳимоячи Жамал Мусиала билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Битим 2026 йилга қадар мўлжалланган.
"Мен "Бавария" билан биринчи профессионал шартнома имзолаганимдан хурсандман. Менга клуб ва жамоада жуда ҳам қулай.
Мен дунёнинг энг яхши футболчилари билан ўйнаяпман ва ҳар куни машғулотларда улардан ўрганмоқдаман. Ханси Флик, Хасан Салихамижич ва Марко Неппега ишонч ва кўрсатилган имконият учун миннатдорчилик билдираман", - дейди Мусиала.
Футболчи "Бавария"нинг бош жамоасида 27та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар