UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39“Интер” футболчиси Месси ва Роналдуни таққослади  2 23:23Абидал Вальверденинг келажаги ҳақида гапирди  0 22:56Роберто Мартинес жорий мавсумдаги энг яхши трансфер қайсилигини айтди  1 22:44“Ювентус” спорт директори “Бавария” футболчиси билан келишувга эришмоқчи  1 21:50Де Хеа кетадиганга ўхшамоқда. МЮ унинг ўрнига номзод топди  15 21:34Омадсизликнинг энг олий кўриниши (телеграм видео)  5 21:33"Барселона"нинг асосий трансфер нишони маълум бўлди  1 21:21Карикатура: "Ливерпуль"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди  7 21:09Скоулз: "МЮ Лукаку билан чемпион бўла олмайди"  8 20:57Рашидов "Пахтакор"га қарши ўйинда қатнашмайди  10 20:45"Реал" энди бошқа ҳужумчини нишонга олди  10 20:33"Барселона" Суареснинг ўрнига бошқа номзод топиб қўйди  6 20:21Иньеста "Барселона"га қарши ўйнамоқчи  3 20:08"Реал"да 2та "жамоа" юзага келган  33 19:55Марсьяль жамоаси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  3

Муҳаммад Салаҳ — Яқин Шарқни бирлаштирган қаҳрамон Янгиликлар

Муҳаммад Салаҳ — Яқин Шарқни бирлаштирган қаҳрамон

Гўёки Мисрда ҳозир дунёнинг икки мўжизаси бордек.

Бири Гиза пирамидалари, иккинчиси эса Муҳаммад Салаҳ. Уни узоқ вақтлардан бери ардоқлашади, севишади. Аммо, 28 йил ичида илк бор мисрликларни Жаҳон чемпионатига олиб чиқа олган Муҳаммад мана энди чин маънодаги миллат қаҳрамонига айланди.

Эришилган улкан ғалабадан сўнг барчаси ўз ҳолига тушди, аммо Салаҳ тўхтаб қолмади. Янги йилга Салаҳ АПЛнинг энг асосий ўйинчиси: Лигада 17та гол, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 6 гол, шунингдек, амалга оширган мўжизалари учун Африкада йилнинг энг яхши ўйинчиси унвонига сазовор бўлган ҳолда йўл олди. Уни уйда нафақат ҳайратланарли натижалари учун, балки Миср саҳросидаги "буюк кўтарилиши" сабаб ҳам қадрлашади.


Салаҳ Искандария шаҳридан унча узоқ бўлмаган Нариг қишлоғида вояга етди. Уйдаги эски рангсиз телевизорда камдан-кам ҳолатларда олиб берилган ўйинларда — Роналдо, Тотти, Зидан каби футбол юлдузлари ҳаракатларидан ҳайратланган Салаҳ ўзининг севимли машғулоти билан фақат 7 ёшга тўлгандагина шуғулланишни бошлади. Қишлоқда футбол тўпи бўлмаганлиги сабаб, у дўстлари билан кўпчиликка таниш усул — пайпоқдан тўп ясаб, футбол ўйнайди. Бу ҳолат PepsiCо томонидан футбол бўйича мактаблар ўртасида ташкил этилган мусобақага қадар давом этди. Бу пайтга келиб Салаҳ 14 ёшга кириб улгурган эди. Қоҳиранинг "Араб Контрактос" клуби скаутлари қаҳрамонимизни шу турнир орқали ўзлари учун кашф қилади. Мазкур мусобақа Муҳаммадга илк шартномани олиб келади. Аммо, машғулотларга қўшилиш учун Салаҳ деярли ҳар куни 3 автобус маршрутини алмаштирган ҳолда фақатгина йўлга 4 соат вақт сарфлаши керак эди.


"Мактабдан эрта чиқишга тўғри келарди. Эрталаб 09:00да дарсга бордим, кейин эса клубдан қоғоз келди: Муҳаммад кундузги 14:00 даги машғулотларга улгуриши учун дарсларни эртароқ тарк этиши мумкин." Шундай қилиб мактабда жуда кам вақт ўтказардим. Тахминан, шу ҳолатда 3-4 йил ҳафтасига беш кун машғулотларга қатнадим. Эрталаб соат 09:00да уйни тарк этиб, соат 14:00гача жамоа машғулотларига қўшилишим шарт эди. Машғулот эса кечқурун 18:00да якунланарди. Йўл, ва мен 22:00—22:30 орасида оилам билан биргаман", — деб хотирлайди Салаҳ.

Дарҳақиқат, ғайратга тўлиб тошган Салаҳ атига 19 ёшида Миср терма жамоасида ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Африка кубоги—2012га тайёргарлик кўраётган мисрликлар бир нечта жамоага қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказди. Улардан бири Швейцариянинг "Базель" клубига қарши ўтиб, беллашувда мисрликлар 4:3 ҳисобида ғалабага эришади. Ўйинда 2та гол уриб, дубл қайд этган Муҳаммад швейцариялик жамоа эгаларини шу даражада ҳайрон қолдирдики, шунинг ўзиёқ уни бир неча кундан сўнг Европага олиб келишларига етарли бўлди.


"Жуда қийин эди. Ҳақиқатда ўта ёш пайтда бошқа қитъага келиш ўта мушкул иш эди. Мен Мисрда ўсдим. Билганларим ҳам Миср ҳақида эди. Аммо, мен Швейцария ҳақида ҳеч нарса билмасдим, ҳатто инглиз тилини умуман тушунмасдим. Мен қаердан овқат олишни ҳам ва энг оддий нарсаларни ҳам билмас эдим", — деб эсга олади Муҳаммад.

Орадан 6 йил ўтди. Ҳозирда Салаҳда ҳаммаси ўз ўрнида, айтиш лозим бўлса — барчаси ажойиб. У "Ливерпуль"нинг бош юлдузи, тилни ўрганди, ҳафтасига 100 минг фунт олади. Буларнинг ҳаммаси камбағал болалик хотираларини ва Қоҳирага бориш учун бир неча соат кетган пайтларни унутишга етади.

Лекин унда бундай нарса йўқ. Салаҳ катта миқдордаги пулларнинг пайдо бўлишига, Миср ва ўзи туғилиб ўсган қишлоғининг оёққа туриб олиши учун берилган яхшигина имконият деб қаради.


Муҳаммад Салаҳ — улкан қалб соҳиби

Қуйидаги бир нечта ҳолат унинг катта қалб эгаси эканлигини исботлайди.


Ўғрини кечирди ва вилладан воз кечди

Бир марта Салаҳ ўзининг энг севимли инглизча сўзи "Love" (Севги) эканлигини айтган. Ва, албатта, у алдамаган. У атрофидагиларга ҳурмат кўрсатадиган ва ҳар доим меҳрибон бўлишга интиладиган ярим мифологик қаҳрамонга ўхшайди.

Салаҳ 2017 йилнинг ноябрида терма жамоа сафида Конгога қарши ўтган (2-1) учрашувда дубл қайд этиб, Мисрнинг Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧга боришини таъминлаган кечада унинг уйини ўғри шип-шийдон қилиб кетади.


Орадан бир неча кун ўтиб жиноятчи топилади ва ҳибсга олинади. Салаҳнинг отаси эса судга ариза беради. Ўғилнинг бу ҳолатга муносабати эса ҳамма учун бирдек кутилмаган ҳол бўлиб чиқди. У дарҳол бу даъволардан воз кечишни сўради, ўғри билан учрашди, унга пул бериб, қўшимчасига иш топишга ёрдам ҳам берди. Ҳаттоки, айбдор буни оқлолмаган тақдирда ҳам, Салаҳ унинг учун энг муҳимини қила олди: у инсонга имконият тақдим этди.

Ушбу ажойиб ҳодиса бошқа шовқинли воқеанинг фонида содир бўлди. Мисрлик ишбилармон Мамдуҳ Аббос терма жамоа ЖЧга чиққанидан қаттиқ қувониб, Салаҳга ҳашаматли вилла совға қилишни хоҳлаб қолади. Салаҳда фақатгина янги уйни экскурсия қилиш учун бир кунни танлаш қолганди. Бироқ, Муҳаммад буни дарҳол рад қилди. У Аббосга агар уни хурсанд қилишни истаса, шунчаки, Нариг қишлоғини ривожлантириш учун пул ажратиши мумкинлигини билдирди.

У мактаблар қуради, ёш мисрликларга оила қуриши учун ёрдам беради

Салаҳ ўзининг жонажон қишлоғи учун қайғуради. У пул ўтказмалари билан чегараланиб қолмайди, балки у ерда мактаб, ёпиқ футбол майдони қуриб, спорт зали учун ускуналар сотиб олди.

Қишлоқ раҳбари ундан чексиз миннатдор. "Салаҳ нафақат қишлоғимизни жаҳон харитасида қайд этди, шунингдек, у яна қишлоқ ривожи учун пул бермоқда. У Базиун касалхонасига вентиляцияли хона, дори-дармонлар ва тез тиббий ёрдам машинаси учун пул ҳайрия қилди", — дейди қишлоқ раҳбари Махер Шетия.


Салаҳ, шунингдек, ёш жуфтликларга оила қуриши учун пул ажратиб ёрдам ҳам кўрсатиб келяпти.

Салаҳ Нагригга жуда кўп келиб туради. "У ҳар Рамазонда учиб келади ва болаларга совғалар улашади. Қайтиши билан ҳеч қандай истисносиз у одамларга автограф беради, улар билан суратга тушади. Болаликдан буён у ҳеч ҳам ўзгармаган", — деб ҳикоя қилади унинг болаликдаги дўсти Басюни.

Қишлоқдошлари учун чексиз ғамхўрлиги сабаб, ҳозирнинг ўзида у ердаги мактаб ва янги барпо этилган Ёшлар маркази Муҳаммад номи билан аталмоқда.

Миср валютасини қутқариб, футбол фахрийларига ёрдам беради

2017-йил сўнгида Салаҳ яна иккита эсда қоларли ишни амалга оширди. Даставвал, расмийлар хорижий валютани қўллаб-қувватлашга муҳтожлигини тан олганларида (унинг дефицити мамлакатнинг асосий иқтисодий муаммоларидан бири ҳисобланади) Салаҳ биринчилардан давлатга 210 минг фунт стерлинг бериб, Миср фунтини қутқариб қолди.



Муҳаммаднинг кейинги қилган иши Миср футбол фахрийлар ассоциацияси ҳисоб рақамига 27 минг фунт ўтказиб бериши бўлди. У бу билан жиддий молиявий муаммоларга дуч келган собиқ футболчиларни қўллаб-қувватлайди. Салаҳнинг пуллари ойлик даромади 400 Миср фунтидан (22 доллар атрофида) ошмайдиган 120та оилага ёрдам беради. Мисрда ўртача маош 2900 Миср фунтни ташкил этади.

Салаҳнинг Яқин Шарқда қай даражада муҳим ўрин тутишини Oil Field Index Podcasts кўрсатуви бошловчиси Ҳотам Кадус қуйидагича тушунтиради: "Салаҳга бирор бир сиёсатчи қилолмаган иш — Яқин Шарқни бирлаштириш насиб этди. Марокашликлар, тунисликлар, саудияликлар, кувайтликлар, уммон ва амирликларнинг барчаси унинг исми туширилган футболкани истайди. У 90 миллионлик Миср халқига умид бермоқда. Бизда жиддий иқтисодий муаммолар мавжуд, деярли ҳар ҳафта террористик ҳужумлар бўлади. Салаҳ эса аҳолини қўллаб-қувватлайдиган ва уларга умид бахш этадиган ягона шахсдир. "Ливерпуль" ўйнаган вақтда Қоҳирадаги ҳар қандай кафега қаранг — бу ажойиб! Икки соат давомида у халқни бирлаштиради ва атрофдаги барча даҳшатлар ҳақида унутамиз".



Пул ва шуҳрат кўпинча зиён келтиради. Аммо, дунёда бу ҳақда ҳеч нарса билмайдиган камида битта одам бор...


Sports.ru сайтидан Асрор Абдуназаров таржимаси

Рейтинг: +78   

Фикрлар

+27   
09 янв 12:39:43
ilho
Месси ва Роналдудан биз учун устунлиги Салохнинг мусулмонлиги ва улкан калб эгасилиги!
+26   
09 янв 12:35:00
Happy_701
o'z vatanini sevgan inson kam bo'lmaydi
+20   
09 янв 12:37:58
asdasd
зур макола екан. Рахмат
+19   
09 янв 13:45:32
,,Bayern M vs Real Madrid''
Салахни хурмат килишим бежизмасакан у ортиги билан лойик экан. Жчда омад астойдил балет киламан Мисрга
+16   
09 янв 12:58:08
superstar
Ko'zimga yosh keldi. Bizda Odil ham harakat qilyapti .
+12   
09 янв 13:00:34
RavshanKhojiev
Malades Salah
+10   
09 янв 12:47:17
Sulaymoniy
Tugrisi kuzimdan yow ciqib ketdi
+9   
09 янв 13:38:31
Firdavs Majitov
Исмига яраша инсон бўлишга интиляпти! Қани энди ҳамма исмига яраша иш қилса...
+9   
09 янв 13:21:36
Yodgorov85
Ажойиб макола Салах ни омад хеч качон тарк этмасин илохим.Ливерпул бн АПЛ чемпиони булиш насиб этсин.
+9   
09 янв 12:37:07
Бек Тошкент
Salax judayam iqtidorli futbolchi omadini bersin kelajeda Oltin top oliw nasb qisin
+8   
09 янв 13:30:08
ARSENAL FC
Килган амаллари кабул булсин. Хакикий инсон.
+8   
09 янв 12:52:13
bekhzodsaidov
Juda zor maqola. Rahmat kattakon
+8   
09 янв 12:49:38
Gennaro Gattuso
MA SHA ALLOH !
+7   
09 янв 12:42:57
Ali Aliev
hammaniham qulidan kelmaydi. uyizga ogri tuwsa u aybdor jazosini oliwi kerak deb qamatib tawlawadi. bu iwlarini bazila obro un qiladi deyiwi ham mumkin lekinbu haqiqiy oliy janoblik. masalan men ham uni otgan yili romadagi uyinlari orqali tanidim. liverpolga qiziqmasdim. uni uyinlarini koriw un endi liver oyinlarini koryabman. u wuncaki respect.
+6   
09 янв 16:47:20
Lillo
исмингни узи мусулмонларни бирлаштиради Мухаммад.худо хохласа жч да мисрга мухлислик киламиз.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  278
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  73
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Ўзбекистон ҳамда...  62
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  53
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг