UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Гризманн қайтди  0 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  0 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  0 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  11 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  0 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  19 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  4 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  2 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  12 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1

Муборакда ҳисоб очилмади Янгиликлар

Муборакда ҳисоб очилмади

Бугун Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда "Машъал" ва "Олмалиқ" Олий лиганинг 7-тур учрашувини ўтказди.
Бугун ўйин давомида устун бўлган майдон эгалари ҳисобни ўзгартира олмади. Дастлабки дақиқалар куннинг иссиқиги боис секинликбилан олиб борилди. 14 дақиқада Мирзоҳид Ғофуровнинг узатмасидан сўнг Жамшид Ҳасанов ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ... . Майдон марказида кечган биринчи бўлимда ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимга тўлалигича "машъалчилар" тарафида бўлди. Айниқса Элдор Шомуродов майдонга тушгандан сўнг ўйин бутунлар бошқа тарафга ўзгарди. Тушган заҳоти Шомуродовнинг берган зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Ундан сўнг яна бир бор Шомуродовнинг зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. 75 дақиқада Зоҳир Пиримовнинг зарбасини Санжар Қувватов қийинчилик билан қайтарди. Учрашув сўнгги тўлалигича Шомуродовга аталади. Ёш ҳужумчимизга гоҳ омад, гоҳ аниқлик етишмади.

Учрашувда ҳисоб очилмади ва кетма-кет учинчи марта нурсиз дуранг ўйнаган бўлсак, биринчи марта майдонимизга очко олдик.

«МАШЪАЛ» (Муборак) – «ОЛМАЛИҚ» (Олмалиқ) 0:0
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), Р. Илёсов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

"Машъал": Санжар Қувватов, Ғиёсжон Комилов, Аббос Омонов (Отабек Нарзуллаев 78), Жамшид Ҳасанов, Зафар Тўраев, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров (Элдор Шомуродов, 68), Шерзод Файзиев, Сирож Ҳамроев, Зоҳир Қўзибоев (Ихтиёр Тошпўлатов 85), Андрей Деркач
Захира: Ботир Носиров, Дилявер Ваниев,Саламат Қутибоев, Муйдин Мамазулумов

"Олмалиқ": Умиджон Ҳонимқулов, Шавкат Муллажонов Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Иқбол Акрамов, 72), Шакер Зуаги, Санжар Шораҳметов, Зоҳир Пиримов, Обид Жўрабоев, Шерзод Ҳакимов (Зафар Полвонов, 57), Дарко Станкович, Александр Алемпиевич (Дилявер Абибуллаев 58)
Захира: Никита Шквирин, Достон Абдураҳмонов, Диёр Усмонхўжаев, Сарваржон Жўраев

Огоҳлантиришлар: Ғиёсжон Комилов(63),  Андрей Деркач (72), Жамшид Ҳасанов (89)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика