Моуринью "Специя"га қарши ўйинни "Рома" автобусидан кузатди

Alisher
28 фев 2022, 14:44
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью Рим клуби автобусидан "Специя" (1:0)га қарши А Серия 27-тур доирасидаги ўйинни кузатди.

Мураббий ўйинни Рим клуби спорт директори Тиагу Пинту билан бирга томоша қилди.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью "Верона" (2:2)га қарши А Серия 26-тур доирасидаги ўйинда "ҳакам номига жиддий айбловлар қўйгани" сабаб икки ўйинда дисквалификация қилинган эди.

"Рома" айни дамда 27 турдан сўнг А Серия турнир жадвалида 44 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: football-italia.net